Илҳом Алиев Арманистонга таҳдид оҳангидаги мурожаатини эълон қилди
(last modified Tue, 07 Dec 2021 12:29:38 GMT )
декабр 07, 2021 17:29 Asia/Tashkent
  • Илҳом Алиев Арманистонга таҳдид оҳангидаги мурожаатини эълон қилди
    Илҳом Алиев Арманистонга таҳдид оҳангидаги мурожаатини эълон қилди

Озарбойжон республикаси президенти Арманисттон давлатининг Зангзур коридори мавзусидаги аниқ мухолифатига қарамай, бу коридорни очиши вақтини тайинлашни талаб қилди.

Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев  Арманистон  расмийларига таҳдид оҳангидаги мурожаатида, бизга Зангзур коридори қачон очилиши эълон қилишлари керак деб эълон қилганини Қафқоз ҳақиқатлари сайти келтирган.

Илҳом Алиев шунингдек Зангзур коридорини Турк йўли сифатида номлаши билан  Ереван давлати  охир -оқибат биз мақсадимизга эришишимизни тушуниши керак деб иддао қилди.

Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида 2020 йил 9-ноябрда имзоланган тинчлик битимига кўра, Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги ерлар Озарбайжон Республикасига топширилди.

Озарбойжон республикаси ТИВ наттоғи 2020 йил  10 -ноябрда 3 томонлама тинчлик баёнотини имзоланиши минтақада халқаро ҳуқуқ доирасида муносабатларни нормаллаштириш учун янги ҳақиқат ва салоҳиятни вужудга келтирган  вазиятда,  АҚШ элчисининг сўзлари фақат тарангликни кучайтириб  бошқа томондан асоссиз кутишларини келтириб чиқаришини мумкин деб изоҳлади.

Озарбойжон республикаси ТИВ матбуот котиби  АҚШ элчисининг Минк гуруҳи етакчиларидан бири сифатида айтган сўзлари ҳам гуруҳнинг келгуси фаолиятини бузиши мумкинлигини маълум қилди.

Шунингдек Арманистон Бош вазири Никол Пашинян " Зангзур" коридори масаласи бугун ҳам ҳеч қачон ҳам кўриб чиқилмайди деб айтганди.