БМТ махсус вакили Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати раисининг ўринбосари билан учрашди
Афғнистондаги Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосраи БМТ Бош котибининнг махсус вакили билан учрашгаида бу мамлакта халқини қонун олдида тенг ҳуқуққа эга бўлганини даъво қилди.
Кеча Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосраи Абдусалом Ҳанафий Афғонистондаги БМТ Бш котиби ўринбосари Дебора Дионс билан мулоқотида, Толибон ҳукуматининг сиёсати мамлакатнинг барча аҳолиси учун таълим шароитини яратиш эканлигини айтди.
Ҳанафий шунингдек Афғонистонда миллий хавфсизлик таъминлангани ва Толибон ҳаракати бу мамлакатдаги ёрдам агентликлари хавфсизлигини таъминлаш таарфдори бўлганини ҳам қўшимча қилди.
Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олган Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати раисининг ўринбосари ўз сўзларида Халқаро ҳамжамиятни Афғонистонда иш жой яратишдан ташқари бу мамлакат ёш малакали ва истеъдодларини қочиб кетишини олдини олишга ҳам ёрдам берадиган Афғионистнда тугулланмаган лойҳаларини якунлашга кўмаклашишини сўради.
БМТ Бош котиби ўринбосари ҳам бу мулоқотда Афғонистоннинг музлатилб қўйилглан активларини озод қилиш хусусида АҚШ расмийлари ва Жаҳон банки билан гаплашганини маълум қилди.