Илҳом Алиев НАТО билан алоқаларни кенгайтириш таклифи билан чиқди
Озарбойжон республикаси президенти, Боку давлатининг НАТО билан аоқаларни кенгайтиришни таклиф қилди.
Озарбойжон республикаси давлат ахборот агентлиги -" Озар тож" ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча бу мамлакат президенти Илҳом Алиев Брюсселда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашганида, Озарбойжон республикаси қуролли кучлар ва НАТО ўртасида ҳарбий-операцион мувофиқлаштириш ривожланмоқда деб изоҳлади.
Алиев ўз сўзларининг бошқа қисмида, Боку давлатини НАТОга аъзо давлатлари билан стратегик ҳамкорлик қилади деб эслатди.
Илҳом Алиев ва Йенс Столтенбернг учрашувида, Озарбойжон президенти ҳам Арманистонда Нахичаван мухтор республикаси билан боғлаш учун Зангизур йўлаги қуруилишини яна бир бор маълум қилди.
Арманистон Бош вазири Николь Пашинян Ереван давлати Озарбойжон республикасини Нахичаван билан Арманистон ҳудудлари орқали боғлаш учун коридор тақдим этишга зиддидир деб қўшимча қилди.