декабр 15, 2021 17:25 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати минтақавий энергетика лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди
    Толибон ҳаракати минтақавий энергетика лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди

Толибон муваққат ҳукуматининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари туркманистонлик ҳамкасблари билан учрашганида, Толибон ҳаракатлари Афғонистон ҳудудлари орқали энергетика ўтказиш лойиҳаларини қуришни бошлашга тайёр эканлигини маълум қилдилар.

Толибон ТИВ матуот котиби Абдулқаҳор Балхий ўз сўзларида кеча Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари ўринбосари Муҳаммадаббос Стонекзай Турғанди чегара минатқасида туркманистонлик ҳамкасби Вафо Ҳожиев билан учрашганида,  Толибон ҳукумати  ТАПИ, ТОП ва темир йўл каби лойиҳаларни бошлашга тайёр деб маълум қилди.

Толибон ТИВ матбуот котиби шунингдек  Туркманистон ТИВ раҳбари ўринбосари, Ҳожиев бу учрашувда  Афғонистондаги хавфсизлик вазиятини яхшилашдан мамнунлигини билдириб  ҳозирги ўзаришлар икки томон савдо -иқтисодий ва транзит алоқаларни кенагйишига кўмаклашади деб айтди.

Эслатиб ўтамиз ТАПИ лойиҳаси  2016-йилда лойиҳада қатнашувчи 4 давлат яъне Туркманистон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон президентлари томонидан очилганди.

Бироқ, зикр этиш жоизки, ҳозирги шароитда Туркманистон газини ТАПИ деб номланган Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон орқали Жанубий Осиёлдаги стеъмол бозорларига етказиб бериш турли мушкулотлар билан юзмаюз бўлади. 

Бу газ қувур линияси Туркманистон ҳудудида 147 километрдан сўнг  Афғонистон кириб келади ва Ҳирот, Фароҳ, Қандаҳор ва Ҳелманд вилоятларидан 800 кмга яқин масофани кесиб ўтиб, Покистон ва ундан кейин Ҳиндистонга етади. 

Бу газ қувур линиясининг узунлиги 1814 километрни ташкил этади ва 33 миллиард кеуб метр газ ўтказиш режалаштирилган. Йўналиш бўйлаб хавфсизликни таминлашдан ташқари, Туркманистон экспорт газига нарх белгилаш, йўналиш бўйлаб жойлашган мамлакатлар, хусусан Покистон ва Ҳиндистон ўртасида кўплаб ихтилофлар мавжудлиги ва ушбу йўналиш бўйлаб сармоялар сингари масалалар ҳам ушбу лойиҳани амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин.

Бу қувурлар линияси Афғонистоннинг Ҳирот, Фароҳ, Ҳилманд ва Қандаҳор вилоятларидан ўтади ва бу мамлакатнинг  1800 километри давомида жами 816 км масофани босиб ўтади. Афғонистон эса газ транзити учун йилига  400 миллион доллардан ортиқ маблағ олиши кутилмоқда.

 

Ёрлиқ