Афғонистонда иқтисодий инқироз туфайли афғон аёллари норозилик намойишлар ўтказишди
-
Афғонистонда иқтисодий инқироз туфайли афғон аёллари норозилик намойишлар ўтказишди
Афғонистонлик аёллар бу мамлакатда иқтисодий аҳволнинг ёмонлиги сабаб Кобул шаҳрида минтинглар ўтказишди.
Бугун бир гуруҳ афғонистонлик аёллар Кобулда норозилик намойишлар ўтказишлари билан Халқаро ҳамжамият ва Толибон муваққат ҳукуматини бу мамлакатнинг ёмон иқтисодий аҳволини яхшилашга ва муаммоларни бартараф этишга чақирдилар.
Норозиилк намойишлар ўтказган афғонистонлик аёллар "" Очлик ҳазил эмас", " Афғонистон халқи бир бўлак нонга муҳтож" каби шиорларни эълон қилиб Афғонистоннинг иқтисодий аҳволи оғирлиги ва очлик тўғрисида огоҳлантиршди.
Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда АҚШ долларига нисбатан Афғонистон миллий валютаси қимматини кескин тушиши, одамлар ҳаёти ва харид қобилиятларига бевосита салбий таъсирини ўтказган.
Бошқа хабарга биноан, бугун Афғонистон Марказий банки тарқатган баёнотида, Афғонистонга гуманитар ёрдамлар доирасида 19 миллион доллардан ортиқ гуманитар ёрдамлардан иборат БМТнинг инсонпарвалик ёрдамларининг 4 чи партияси Кобулга етди ва Афғонистон миллий банкига топширилди деб эълон қилди.