Покистонликлар Толибон ҳаракатини қўллаб -қувватлаш учун Афғонистонга келишмоқда
Минглаб покистонликларни Толибон ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун Афғонистонга киргани хабар қилинмоқда.
Вашингтон пост хабарига таяниб Эроннинг телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Толибон ҳаракати қўмондонлари ўтган 4 ой ичида ўн минглаб покистонликлар Толибон ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида Афғонистон ҳудудига кирганини тан олишди.
Толибон ҳаракати етакчилари ҳам Покистондаги диний мадрасалар талабалари, Покисонда яшайдиган афғонистонлик муҳожирлар ва ҳатто айрим гуруҳлар жангариларини Афғонистонни бошқаришда бу гуруҳни қўллаб- қувватлаш учун Афғонистонга кўчиб ўтишларини таклиф қилишган.
Ўз номини фош бўлишини истамаган Покистондаги диний мадрасаларнинг таниқли шахсияларидан бири Толибон ҳаракати диний мадрасаларга Толибон ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун Афғонистонга келган шахсларга доимий пропискага қўйишни ваъда қилганини маълум қилди.
Бундан олдин Индепендент газетаси Толибон ҳаракати томонидан ҳам Покистон фуқаролари ва Тожикистонда тақиқланган Ансоруллоҳ гуруҳи аъзоларига Афғонистон фуқаролигини берилишини хабар қилганди.