Ҳиндистонда қирувчи самолётнинг қулашида бир киши ҳалок бўлди
(last modified Sat, 25 Dec 2021 09:43:40 GMT )
декабр 25, 2021 14:43 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистонда қирувчи самолётнинг қулашида бир киши ҳалок бўлди
    Ҳиндистонда қирувчи самолётнинг қулашида бир киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон мамлакати ҳарбий ҳаво кучларга тегишли MiG-21 қирувчи самолётининг қулашида учувчиси ҳалок бўлди.

Ҳиндистон ҳаво кучлари тарқатган баёнотида,  кеча Ҳиндистон армиясига тегишли  қирувчи самолёт бу мамлакатнинг Ражистон штатида қулади ва натижада самолёт учувчиси ҳалок бўлди.

Бу эса жорий йил давомида Ҳиндистонда ҳалокатга учраган бешинчи МИГ-21 қирувчи самолётидир.

 Ҳиндистон ҳаво кучларида 72 та эски МИГ-21 қирувчи самолётлари бор ва уларни яқин 3-4 йил ичида фойдаланишдан чиқаришни режалаштирмоқда.

Ҳиндистон ҳаво кучлари илк маротаба 1963 йилда собиқ Совет Иттифоқидан биринчи МИГ-21 қирувчи самолётини сотиб олди.

Уша пайтдан кейин Деҳли давлати яқинда 874 та бу турдаги қирувчи самолётларини армиясига топширди ва бу самолётларда  60 фоизи ҳам Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган.

Ушандан бери,  Ҳиндистоннинг  400 дан ортиқ  MiG-21 самолёти ҳалокатга учради.  200 дан ортиқ учувчиси ҳам ҳалок бўлган.

Ҳиндистонлик экспертлар эса инсон хатоси ва техник муаммоларнинг самолётар қулаши ва ҳалокатининг иккита асосий сабаби деб айтишмоқда.

 

Ёрлиқ