НАТО: Москва билан тўқнашув хавфи бор
(last modified Mon, 10 Jan 2022 11:33:15 GMT )
Январ 10, 2022 16:33 Asia/Tashkent
  • НАТО: Москва билан тўқнашув хавфи бор
    НАТО: Москва билан тўқнашув хавфи бор

НАТО Бош котиби Москва ҳукумати билан зидлият хавфи илгаригидек давом этаётганидан огоҳлантирди.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг  Financial Times газетасига берган интерьвюсида  НАТО ва Россия ўртасида тўқнашув хавфи ҳали ҳам борлиги аммо келишмовчиликларни сиёсий ечими борлиги ҳақида  огоҳлариди . У ўз сўзларида икки томон можаро юзага келганида, НАТО Россияга нисбатан чоралар кўришини иддао қилди.

Россия ТИВ-и ўтган 2021-йил декабрь ойи ўрталарида Украина каби масалалар юзасидан, Москва ва Ғарб давлатлари ўртасидаги зиддиятларни кучайгани ортидан Россия, АҚШ ва НАТО ўртасида хавфсизлик кафолатлари бўйича иккита лойиҳани тақдим этди.

 Россия ТИВ раҳбари ўринбосари эса  НАТО Европа ва халқаро сиёсатда Москва позициясини эътиборга олмасликка қодир эмас деб айтди.

Сергей Рябков шунингдек агар хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувга эриша олмасак, мувозанатни таъминлаш учун бошқа йўлларга мурожаат қиламиз деб маълум қилди.