Туркияда бир кеча кундузда 67 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
Турия ССВ сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 67 мингдан ортиқ фуқароларда коронавирус ҳолати қайд этилганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Туркия ССВ раҳбари Фахриддин Кувжо ўтган 24 соат ичда 67 минг 857 кишини коронавирус билан касаллангани ва 167 киши бу вирусдан вафот этганини маълум қилди.
Янги статистика билан Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 10 миллион 339 минг 97 кишига етди ва қурбонлар сони ҳам 84 минг 445 кишини ташкил этди.
Шу кунларда Туркия халқи кенг тарқалган коронавирус сабаб қийин кунларни бошдан кечирмоқда.
Сўнгги ҳафталар бу мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари янада кўпайган.
Туркияда коронавирус билан касалланиш авж олиши эса мамлакатда "омикрон" штаммини кўпайган бир пайтга тўғри келмоқда.