Коронавирус сабаб Туркия бўйлаб сайёҳат қилиш учун яна чекловлар кучайтирилди
Январ 31, 2021 13:06 Asia/Tashkent
Коронавирурсга қарши кураш мақсадида Туркия бўйлаб чекловлар яна кучайтирилди.
Anadolu ахборот агентлигининг хабар қилишича, чекловлар кеча соат 21 дан бутун Туркияда бошланди ва февраль ойининг 1 чи куни соат 5:00 гача давом этади.
Туркия Ички ишлар вазирлиги тарқатган қарога кўра, ушбу қоидалар жума, шанба ва якшанба кунлари қўшимча хабар берилганига қадар амал қилади.
Озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон соҳаси хизматлари ушбу чекловлардан озод қилинган.
Дўконлар ва супермаркетлар соат 10 дан 17 гача ишлайди.
Ёрлиқ