Толибон муваққат ҳукумати ўзбек миллатига мансуб фуқароларни огоҳлантирди
Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби, бу гуруҳга қарши чиққан ҳар бир шахсни нобуд этиш билан таҳдид қилди.
Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид ўзбек миллатига мансуб бу гуруҳ қўмондонларидан бирини қўлга олингани ортидан бу гуруҳ кучлари ўртаисдаги Форёб вилоятида юз берган сўнгги тўқнашувларга аксиламал кўрсатди.
Толибон ҳукумати наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид Толибон кучларининг барча ҳудудларни назорат қилаётгани ва Форёбдаги Маймана шаҳрини қулагани ҳақидаги хабарларини рад этар экан, ҳеч бир минтақада нотинчликларга йўл қўймаймиз деб иддао қилди.
Толибон ҳараатининг ушбу етакчиси душман билан ҳамкорлик қилаётган ва ҳукуматга қарши чиқиш ниятида бўланлар йўқ қилинади деб даъво қилди.
Мужоҳид шунингдек Форёб вилоятидаги ўзбек миллатига мансуб Толибон етакчиси мулла Махдум Муҳаммад Олим Раббоний болаларни ўғирлашда айбланиб ҳибсга олинган ва тергов қилинмоқда деб қўшимча қилди.
Махдум Рабонийни қўлга олингани ортидан ўзбек миллатига мансуб Толибон ҳаракати аъзоларининг норозилик намойишлари жараёнида 2 киши ҳалок бўлиб 5 нафар жароҳатланган.
Ҳалок бўланлардан бири ва жароҳатланганларнинг 2 нафари тинч аҳоли вакили эканлиги айтилади.