Қўлга олинган ўзбек толибларининг қўмондони Кобулга олиб кетилди
(last modified Mon, 17 Jan 2022 06:37:09 GMT )
Январ 17, 2022 11:37 Asia/Tashkent
  • Қўлга олинган ўзбек толибларининг қўмондони Кобулга олиб кетилди
    Қўлга олинган ўзбек толибларининг қўмондони Кобулга олиб кетилди

Қўлга олиниши ортидан Афғонистоннинг Фарёб вилоятида тўқнашувлар келиб чиққан ўзбек толибларнинг қўмондони Кобулга ўтказилгани хабар қилинмоқда.

 Афғонистондаги Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Билол Каримий  Кобулга олиб кетилганидан кейин бу гуруҳнинг ўзбек қўмондони Махдум Олим Раббоний тергов қилинади дебд маълум қилди.

Толибон ҳаракати матбуот котиби ўринбосари шунингдек  Махдум Олим одам ўғирлашда айбланиб қўлга олинганини айтди.

Эслатиб ўтаимз ўзбек толибларнинг қўмондони Махдум Олимнинг қўлга олиниши билан Фабё вилояти маркази Маймана шаҳрида норозилик намойишлар авж олди.

Махдум Рабонийни қўлга олингани ортидан ўзбек миллатига мансуб Толибон ҳаракати аъзоларининг норозилик намойишлари жараёнида 2 киши ҳалок бўлиб 5 нафар жароҳатланган.

Ҳалок бўланлардан бири ва жароҳатланганларнинг 2 нафари тинч аҳоли вакили эканлиги айтилади.