Январ 17, 2022 16:46 Asia/Tashkent
  • НАТО Украина бўйича Россия билан музокаралар ўтказишга тайёр
    НАТО Украина бўйича Россия билан музокаралар ўтказишга тайёр

НАТО Бош котиби бу ташкилот ва Россия федерацияси икки томонлама кескинликлар ва тушунмовчиликлар хусусида музокаралар йўналишида қадам ташлаётганини таъкидлади.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг таклифи  НАТОнинг сўнги ҳаракатлари ва  Ғарб ва Киевнинг Москвага қарши провакацион позициялари ҳамда  Россия Украинага қарши ҳужум уюштириш пайида деган иддаолари билан бир пайтга тўғри келмоқда.

Столтенберг шунингдек, биз Россия билан бир қатор муҳим масалалар жумладан Европа хавфсизлиги ва Украина масаласи бйўича музокара ва ҳамкорлик жараёнида ўз таклифларимизни муҳокама қилдик деб айтди.

НАТО бош котиби, Россия билан музокара столи ортида ўттириб турли масалалар бўйича маслаҳатлаши муҳимлигини қайд этди.

Столтенбергнинг баёноти Россия НАТОнинг шарқий Европага кенгайиши мақсадларидан бири Россияни заифлаштириш эканлиги таъкидлаган бир пайтга янграмоқда.

Москва давлати  НАТОни Россия чегараларига яқинлашмасликака чақириб, акс ҳолда Кремль НАТОни жиддий таҳдид сифатида қарайдиганини маълум қилган.

 

Ёрлиқ