Январ 19, 2022 15:53 Asia/Tashkent
  • Столтенберг: биз Россия билан энг ёмон можарога тайёр бўлишимиз керак
    Столтенберг: биз Россия билан энг ёмон можарога тайёр бўлишимиз керак

НАТО Бош котиби Украина масаласи бўйича Россия билан баҳсларда ҳақиқий хавф борлиги тўғрисида огоҳлантириб, бу ҳарбий коалиция энг ёмон сенариялар учун тайёр бўлиши лозим деб айтди.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг  " Шпигел" нашриясига берган  интервьюсида,  Украина масаласида Ғарб ва Россия давлатлари ўртасилдаги кескинлилкар ва Россиянинг бу мамлакат чегарасидаги ҳаракталаридан хавотир билдириб, Европада кескинликлар кучайган тақдирда,  НАТО қисқа муддатда катта миқдордаги қўшинларини жойлаштиришга тайёр деб айтди. Столтенберг  шунингдек Россия давлатини Украинани  обрусизлантиришга уринаётанликда айблади.

 НАТО Бош котиби  бу ҳарбий коалиция энг ёмон сенарияларга тайёр бўлиши кераклигини ҳам қўшимча қилди.

НАТО Бош котиби сўзларининг бошқа қисмида, Москва ҳукуматининг хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги талабларига тўхталиб, Россия билан музокара столига ўттириб таклифлар беришга тайёрлигини айтди.

Ғарб давлатлари  ҳафталардан бери, Россиянинг Украинага чегараларида ҳарбий мавжудлигидан хавотир билдирмоқда.   Россия эса ўзини НАТО таҳдиди сифатида билади ва ҳарбий иттифоқни хавфсизлик кафолаларини таъминлашга ва ҳарбий алянснинг шарққа томон кенгайишини тўхтатишга ва Украинаниг НАТОга аъзолигидан чиқишга чақирмоқда.

 

Ёрлиқ