Толибон қўмондони ғарбпараст кучларни нотинчликларда айблади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i69274-Толибон_қўмондони_ғарбпараст_кучларни_нотинчликларда_айблади
Толибон қўмондонларидан бири, Мавлавий Атоуллоҳ Умарий ғарбпараст кунларини бу мамлакатда нотинчликларни келтириб чиқаришда айблади.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
Январ 26, 2022 10:10 Asia/Tashkent
  • Толибон қўмондони ғарбпараст кучларни нотинчликларда айблади
    Толибон қўмондони ғарбпараст кучларни нотинчликларда айблади

Толибон қўмондонларидан бири, Мавлавий Атоуллоҳ Умарий ғарбпараст кунларини бу мамлакатда нотинчликларни келтириб чиқаришда айблади.

Толибоннинг  209-Фатҳ корпусидаги ҳарбий қўмондони  Мавлавий Атоуллоҳ Умарий  хавфсизликни издан чиқаришга уринаётган ва Толибон ҳукуматига қарши туришни истаганлар мағлуб бўлишини иддао қилди.

У ўз сўзларида уруш ва ишончсизикка интилаётганлар Ғарб томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳукуматнинг ҳокимиятга келиши тарафдор деб қўшимча қилди.

Олдинроқ  Афғонистондаги Толибон гуруҳига аъзо бўлган турли қавм -элатлар ўртасида тўқнашув юз берганди.

Фарёб вилоятида Толибонга аъзо паштун ва ўзбек вакиллари ўртасида тўқнашув юз берди. Тўқнашувлар Фарёб вилояти хавфсизлигини хавф -хатарга дучор этди.