Россиялик диний амалдор: Эроннинг дунё ва АҚШ таҳдидларига қаршилиги таҳсинга лойиқ
-
Россиялик диний амалдор: Эроннинг дунё ва АҚШ таҳдидларига қаршилиги таҳсинга лойиқ
Россия Муфтийлар Кенгаши раиси Эроннинг қаршилик иқтисодиёти тамойилларига амал қилган ҳолда, дунё ва АҚШнинг чақириқларига қарши туриши ва унинг сиёсатига қаршилик кўрсатиши мумкинлигини дунёга кўрсатди ва Эроннинг бу қаршилиги таҳсинга лойиқ, деди.
Сиёсий ва халқаро анжуманларда қатнашиш учун бир неча бор Эронга борган Россия Муфтийлар кенгаши раиси Нафиқуллоҳ Аширов душанба куни ИРНАга шундай деди:
Эрон Ислом инқилоби дунё ва АҚШнинг чақириқларига дош бериш қобилиятига эга эканлигини кўрсатди.
Нафиқуллоҳ Ашировнинг қўшимча қилишича, Эрон олдида турган энг катта муаммо Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари томонидан 40 йилдан ортиқ вақт давомида Эронга нисбатан жорий қилинган санкциялар ва Эрон Ислом Жумҳуриятида Ғарб томонидан жорий қилинган бу чекловларни бартараф этиш йўлларини ўрганди.
Россия Муфтийлар кенгаши раисининг фикрича, Ислом инқилоби Эронни қарамликдан халос қилди ва диний тамойиллардан фойдаланиш орқали ҳеч бир давлатга қарам бўлмаган мустақил ва муқтадир ҳукумат яратиш мумкинлигини бутун дунёга кўрсатди. "Бу ҳукумат жамият даражасида адолат ўрната олади ва биз Эронда кўриб турганимиздек, ижтимоий фаровонлик ва иқтисодий, илмий ва саноат тараққиёти ва ривожланиши учун шароитларни таъминлай олади", деди у.
Нафиқуллоҳ Аширов, шунингдек, Эрон Ислом Жумҳурияти ҳақиқатда диний демократия томонидан бошқариладиган ва демократик кўрсаткичларга эга ҳукумат ва айни пайтда бутунлай исломий эканлигини айтди.
Имом Ҳумайний раҳнамолигидаги Эрон Ислом инқилоби 20-асрнинг иккинчи ярмидаги энг муҳим ва энг йирик инқилоб бўлиб, аслида улуғ бир халқнинг мустақиллик ва қадр-қимматга эришиб, шоҳ режими ва унинг тарафдорлари, шу жумладан Америка Қўшма Штатлари ҳукмронлигидан чиқиш истагини амалга оширишдир.
Ислом инқилоби ва Эрон-Ғарб, хусусан АҚШ муносабатларидаги ўзгаришлар(4)