феврал 09, 2022 13:48 Asia/Tashkent
  • Хитой АҚШнинг Тайванга қурол сотишига муносабат билдирди
    Хитой АҚШнинг Тайванга қурол сотишига муносабат билдирди

Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШнинг Тайванга қурол сотишини қоралади.

Тайванни Хитой ҳудудининг ажралмас қисми деб ҳисоблайдиган Пекин бир неча бор Вашингтонни Шарқий Осиёдаги провокацион ва интрузив ҳаракатларда айблаган. Хитой расмийлари Вашингтон минтақадаги кескинликнинг асосий манбаи эканини айтади.

Меҳр агентлиги хабарига кўра, Хитой Мудофаа вазирлиги чоршанба куни баёнот бериб, АҚШнинг Тайванга миллионлаб долларлик қурол-аслаҳа сотилганини кескин қоралаб, АҚШнинг бу ҳаракатини Хитойнинг ички ишларига “қўпол аралашув” деб атади.

Баёнотда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ҳар қандай хорижий таъсирни чеклаш зарурлигини таъкидлади.

Кеча Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Литсзян Қўшма Штатларни Тайван билан 100 миллион долларлик қурол-яроғ битимини бекор қилишга чақирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили шундай деди:Пекин ўз суверенитетини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўради.

Пентагон аввалроқ президент Жо Байден ҳукумати оролнинг ракетага қарши мудофаа тизимини кучайтириш учун Тайванга 100 миллион долларлик жиҳоз ва қурол сотишга рози бўлганини тасдиқлаган эди.

Тайван бўғозига кемалар жўнатиб, Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали Қўшма Штатлар амалда оролнинг Хитойдан ажралиб чиқишини қўллаб-қувватлаш йўналишида ҳаракат қилмоқда, Пекин эса Вашингтоннинг бу ҳаракатига бир неча бор эътироз билдирган.

Ёрлиқ