Парижда 2 полициячига совуқ қурол билан ҳужум қилинди
Франсия Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, икки нафар франсуз полициячиси Париждаги темир йўл вокзалида бир эркакни пичоқ билан таҳдид қилганидан кейин отиб ўлдирган.
Душанба куни эрталаб Париждаги темир йўл вокзалида қуролланган шахс полициячилар томонидан отиб ўлдирилган, деб хабар бермоқда АФП.
Франция ички ишлар вазирининг маълум қилишича, бугун эрталаб соат 7 лар атрофида икки зобит вокзалнинг асосий платформасида патруллик қилаётганида, бир киши пичоқ билан таҳдид қилган.
Дўқ-пўписадан кейин иккала полициячи ҳам эркакка қарата ўт очган ва унга бир неча марта ўқ узишган.
Полиция ходимлари ва атрофдаги жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.
Полиция бунинг сабаблари ҳақида ҳозирча изоҳ бермади, бироқ террорчилик асосий сабаб бўлмаганга ўхшайди.