Лавров Эроннинг Вена музокараларидаги ташаббуси ва конструктив ёндашувини юқори баҳолади
Россия ташқи ишлар вазири эронлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатда Эроннинг Вена музокараларидаги ташаббуси ва конструктив ёндашувини олқишлади.
Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров душанба куни кечқурун Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллаҳиён билан телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатлар жараёни ҳамда минтақавий ва халқаро майдондаги муштарак манфаатдор айрим масалалар, жумладан, Вена музокаралари ҳақида гаплашган. Россия Ташқи ишлар вазири Вена музокаралари чоғида Эрон Ислом Республикасининг ташаббускорлиги ва конструктив ёндашувини олқишлар экан, битим матни ва таклифларни кўриб чиқиш ва келишувга эришиш учун Вена музокараларининг турли томонлари ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокараларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Россия ташқи ишлар вазири, шунингдек, Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан Жанубий Кавказ бўйича иккинчи П3+3 учрашувига мезбонлик қилишини олқишлади ва ушбу учрашув минтақадаги мамлакатларнинг ҳамкорлиги ва манфаатларини янада таъминлашига ҳамда минтақада барқарорлик ва хавфсизликни сақлашига умид билдирди.
Амир Абдуллаҳиён ҳам ушбу телефон суҳбатида, Эрон Ислом Жумҳуриятининг ҳар қандай келишувдаги мажбуриятлари бўйича бошқа томонларнинг амалиётида тўлиқ ҳуқуқларига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Эрон ташқи ишлар вазири, шунингдек, Жанубий Кавказ бўйича иккинчи П3+3 саммитининг бўлажак йиғилишини минтақа мамлакатлари ва халқлари манфаатлари йўлида минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун консенсус ва синергия учун имконият деб атади.
Украина инқирози ҳақида Амир Абдуллоҳиён россиялик ҳамкасби томонидан Москванинг бу борадаги позициясидан хабардор бўлгач, Украинада 5000 дан ортиқ эронлик талаба ва ватандошлар борлигини таъкидлади:Эрон Ислом Жумҳурияти минтақадаги воқеалар ривожини диққат билан кузатиб боради ва Россиянинг ташқи аралашувга оид қарашлари ва хавотирларини тушунган ҳолда, мавжуд вазият икки томон ўртасида дипломатик ёндашув асосида тинч ва конструктив ҳамкорлик йўли билан ҳал қилинишига умид билдиради.
Эслатиб ўтамиз, Амир Абдуллоҳиён душанба куни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жосеп Боррел билан Вена музокараларининг ҳозирги жараёни ҳақида ҳам телефон орқали мулоқот қилган эди.