Ҳижоб можароси Ҳиндистоннинг энг кўп аҳолиси бўлган штатигача етиб борди
(last modified Wed, 16 Feb 2022 07:37:31 GMT )
феврал 16, 2022 12:37 Asia/Tashkent
  • Ҳижоб можароси Ҳиндистоннинг энг кўп аҳолиси бўлган штатигача етиб борди
    Ҳижоб можароси Ҳиндистоннинг энг кўп аҳолиси бўлган штатигача етиб борди

Ҳиндистон жанубидаги талаба қизларнинг ҳижобини тақиқлаш билан боғлиқ баҳслар мамлакатнинг энг зич жойлашган штати Уттар-Прадешга етиб борди.

Реутерс хабарига кўра, Ҳиндистон расмийлари ўтган ҳафта мусулмон талабалар ҳижоб кийишга қарши норозилик билдирганидан сўнг мамлакат жанубидаги Карнатака штати коллежларини ёпган. Бу мусулмон талабаларнинг норозиликларига ва ҳинду талабаларнинг жавоб ҳаракатларига олиб келди.

Мусулмонлар бу ҳаракатни 1,35 миллиардлик Ҳиндистон аҳолисининг қарийб 13 фоизини ташкил этувчи мусулмон аҳолини чеклаш усули деб билишмоқда.

Лекин Уттар-Прадеш штатида бир гуруҳ ҳинд ёшлари ҳукуматга мурожаат қилиб, талабалар шаҳарчасида ҳижобни бутунлай тақиқлашни талаб қилишди.

Ҳозирда ҳинд синфхоналарида диний либос кийиш тақиқланган. Аммо уни кампуснинг бошқа жойларида кийишга рухсат берилади.

Аҳолиси Бразилияникига тенг бўлган Уттар-Прадешни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг партияси бошқаради ва ҳозирда, келаси ой якунланадиган кўп босқичли сайловлар ўртасида.

Штатда ҳинд-мусулмон можароси кўпинча сиёсий мақсадларда қўлланилади.