Россия Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамини қабул қилиб бўлмас деб атади
(last modified Thu, 17 Feb 2022 05:57:53 GMT )
феврал 17, 2022 10:57 Asia/Tashkent
  • Россия Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамини қабул қилиб бўлмас деб атади
    Россия Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамини қабул қилиб бўлмас деб атади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушоғлу билан телефон орқали суҳбатда Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамини қабул қилиб бўлмас деб атади.

ИРНА хабарига кўра, чоршанба куни Лавров ва Чавушўғли ўртасидаги суҳбатнинг асосий мавзуси Украинадаги вазият ҳамда Россиянинг АҚШ ва Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотидан (НАТО) хавфсизлик кафолати сўраши бўлди.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган: Лавров ва Чавушўғли телефон суҳбатида Украинанинг жануби-шарқий вилоятлари (Донбасс вилояти)даги вазият ҳақида батафсил муҳокама қилишди.

Россия дипломатик хизмати раҳбари ҳозирги вазиятда Украина ҳукумати билан ўйлаб кўрилмаган ҳарбий-техникавий ҳамкорлик хавфига ишора қилиб, Минск келишуви ҳамда Украина муаммосини ҳал қилиш бўйича Норманд гуруҳи ва Уч томонлама алоқа гуруҳи доирасида эришилган келишувларга тўлиқ амал қилиниши кераклигини таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров яна чоршанба куни журналистларга Россиянинг Украинага бостириб кириши даъвоси билан Ғарбнинг давом этаётган кескин ва асабий хатти-ҳаракатлари ҳайратланарли эканини айтди.

Путин: Россия Европа ва Украинада уруш бўлишини хоҳламайди

Ёрлиқ