Украина юзасидан кескинлик давом этмоқда
(last modified Thu, 17 Feb 2022 10:04:23 GMT )
феврал 17, 2022 15:04 Asia/Tashkent
  • Украина юзасидан кескинлик давом этмоқда
    Украина юзасидан кескинлик давом этмоқда

Ўзини ўзи мустақил эълон қилган Луганск республикаси вакили Украинанинг Луганск минтақадаги позицияларга ҳужум қилаётганини эълон қилган бўлса-да, Украина армияси минтақага ҳужум қилинганини рад этди.

Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда Украина қуролли кучлари ўт очишни тўхтатиш келишувини бузган ҳолда ўзини ўзи мустақил эълон қилган Луганск Халқ Республикасига (ЛПР) миномёт ва гранаталардан ўққа тутди.

Бирлашган назорат ва ҳамкорлик маркази (ЖCCC) маълумотларига кўра, Украина армияси бугун (пайшанба) ГМТ билан соат 02:30 атрофида ўзини ўзи мустақил эълон қилган Луганск Халқ Республикаси ҳудудидаги тўртта позицияни ўққа тутган, бироқ Украина армияси ҳужумни рад этган, деб ёзади Спутник ахборот агентлиги.

Бирлашган назорат ва ҳамкорлик марказидаги ўзини ўзи мустақил эълон қилган Луганск Халқ Республикаси делегацияси офицери шундай деди:“Украина қуролли кучлари оташкесим режимини очиқдан-очиқ бузди ва Минск келишувларига кўра, минтақадан олиб чиқиб кетилиши керак бўлган қуроллардан фойдаланди”.

Бошқа бир хабарда, Украина тупроғида юзага келиши мумкин бўлган можаро ва глобал таъминот муаммолари қўрқуви туфайли ортиб бораётган кескинлик нефт нархининг ошишига олиб келди.  Американинг голдмен сакс эгентлиги,  бу йил ёзгача нефт нархи 2000 йилдан кейинги энг юқори даражага кўтарилишини тахмин қилган эди. Бу йил нефт нархи 100 доллардан ошиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Шимолий денгиздаги Брент нефти бугун 1,6 фоизга ошиб, бир баррели учун 94,81 долларни ташкил қилди.Wест Техас Интермедиате нефти 1,7 фоизга ошиб, бир баррели учун 93,66 долларни ташкил қилди.

Хом нефт нархи сешанба куни Москванинг Украинага эҳтимолий ҳужуми фонида сўнгги етти йилликнинг энг юқори кўрсаткичига етди.

Ёрлиқ