Қўшма Штатлар яна бир бор Россиянинг Украинага бостириб киришини даъво қилди
АҚШ Давлат котиби БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россия қўшинларининг кўпайиши яқин кунларда Украинага ҳужум қилинишидан далолат беришини айтди.
ИРНА хабарига кўра, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен пайшанба (17-феврал) куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги даъволарини давом эттирди: Биз ҳозирда Россия Украина масаласида нима қилаётганига қарашимиз керак.
Блинкен, шунингдек, Вашингтон томонидан олдинги сохта муддатлар тугашига қарамай, Россия кучларининг кўпайиши яқин кунларда Украинага ҳужум қилишдан дарак беришини даъво қилди.
Брюсселда (НАТО штаб-квартираси) НАТО мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этаётган АҚШ Мудофаа вазири Лоад Остин ҳам сунъий йўлдошдан олинган суратлардан иқтибос келтирди: Россия Қора денгиз минтақасига кўпроқ жанговар ва ҳаво техникасини жойлаштирди ва минтақадаги тайёргарлигини оширди.
НАТОнинг Россияга берган огоҳлантиришларини такрорлаган Остин шундай деди: НАТО ҳарбий тайёргарликни ошириш йўлларини қидирмоқда. Биз ва иттифоқчиларимиз бундан кейин ҳам ҳушёр ва тайёр бўламиз.
АҚШ президенти Жо Байден ҳам маҳаллий вақт билан пайшанба куни Оқ уйда журналистларга шундай деди: Менинг фикримча, Россия яқин кунларда ҳужум қилади.
Россия эса 15-феврал, сешанба куни ўқув машғулотлари якунлангач, Украина билан чегарадан бир қатор қўшинларини олиб чиқиб кетишини эълон қилди.