Россия Думаси раиси: биз урушни истамаймиз
https://parstoday.ir/uz/news/world-i69708-Россия_Думаси_раиси_биз_урушни_истамаймиз
Россия Думаси раҳбари Москва давлатини Ғарбдаги уруш ва қарама-қаршиликларга зид эканлигини таъкидлаб, Донецк ва Луганск халқини ҳимоя қилишини қўшимча қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 19, 2022 14:32 Asia/Tashkent
  • Россия Думаси раиси: биз урушни истамаймиз
    Россия Думаси раиси: биз урушни истамаймиз

Россия Думаси раҳбари Москва давлатини Ғарбдаги уруш ва қарама-қаршиликларга зид эканлигини таъкидлаб, Донецк ва Луганск халқини ҳимоя қилишини қўшимча қилди.

Россия Думаси спикери Вячеслав Володин АҚШнинг провакацион айбловлари халқаро ҳамжамиятни чалғитишга қаратилганлигини ҳам айтди.

Россиянинг ушбу расмийси, биз урушни хохламаймиз лекин биз Донецк ва Луганскдаги ватандошларимизни ҳимоя қилишга тайёрмиз деб аниқлик киритди.

Россия Думаси спикери шунингдек  Европа давлатлари раҳбарлари Украинадаги вазият ҳақида сукут сақлаганликларинини эслатиб ҳар қандай эҳтимолий уруш вазиятида Европа уруш саҳнасига айланишини маълум қилди.