Толибон Афғонистонда ИШИД жангарилари сонини ошиши ҳақидаги БМТ ҳисоботларини рад этди
(last modified Sun, 20 Feb 2022 07:15:12 GMT )
феврал 20, 2022 12:15 Asia/Tashkent
  • Толибон Афғонистонда ИШИД жангарилари сонини ошиши ҳақидаги БМТ ҳисоботларини рад этди
    Толибон Афғонистонда ИШИД жангарилари сонини ошиши ҳақидаги БМТ ҳисоботларини рад этди

Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги Толибон муваққат ҳукумати хавфсизлик хизмати раиси БМТнинг Афғонитонда ИШИД террорчилари сонини кўпайгани ҳақидаги ҳисоботини инкор этди.

Эсатиб ўтамиз, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  Афғонистонда ИШИД террорзимнинг кенгайишидан хавотир билдириб,  террорчилар ҳокимият бўшлиғидан суиистеъмол қилиш маҳоратига эгалар дея айтанди.

Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаи Толибон ҳаракати разветкаси раҳбари Муҳаммад Башир кечнаги суҳбатида  БМТ Бош котибининг Афғонистонда ИШИД жангарилари сонини икки бараварга кўпайгани хусусидаги ҳисоботига жавобан,  нафақат Нангарҳорда балки бутун Афғонистонда ИШИД жангарилари йўқ дея иддао қилди.

Муҳаммад Башир ўз сўзларида,  Афғонистон анъанавий мамлакат бўлиб бу ерда турли қавм -элатлар яшайди шунингдек Толибон ҳаракати ҳукмронлиги остидаги мамлакат 95 фоиз хавфсиздир. Қолган 5 фоизи эса аввалги ҳукумат қулаган пайтда қамоқдан чиққан ва кўп қурол-яроқларга эга бўлган безорийлардир деб даъво қилди.

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукуматининг ушбу расмийси сўзларининг бошқа қисмида,  жиноятчилик ё  қашшоқолик сасабабидандир ва ёки  айрим инсонларнинг шахсий адовати туфайли бўлиб улар бир-бирини ўлдиршмоқда ва ИШИД номидан фойдаланишмоқда деб иддао қилди.

Бундан олдин  Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амир Мутаққий ҳам бу хусусдаги суҳбатида, ИШИД террорчи гуруҳи Афғонистонда жиддий таҳдид эмас, зеро улар ҳарбий кучга эга эмаслар, лекин бу террорчи гуруҳ учун тарғибот ишлари олиб борилмоқда деб айтганди.