Украина армияси Донецкга қарши артиллерия ҳужумларини кучайтирди
(last modified Sun, 20 Feb 2022 10:25:47 GMT )
феврал 20, 2022 15:25 Asia/Tashkent
  • Украина армияси Донецкга қарши артиллерия ҳужумларини кучайтирди
    Украина армияси Донецкга қарши артиллерия ҳужумларини кучайтирди

Украина шарқидаги Донецк мухтор республикаси вакили Киев давлати бу минтақага 3 томондан артиллерия ҳужумларини кучайтирганини маълум қилди.

Украинанинг Донецк минтақасига қарши артиллерия ҳужумлари кучайгани  кузатувиларнинг АҚШни бу можародан  энг катта фойда кўрмоқда деган хулосалари билан бир пайтга тўғри келмоқда.

Британияда қароргоҳи бўлган  Политик инсайд тадқиқот маркази асосчиси,  Александр Клахон ҳам  АҚШ ва бошқа бир қанча Ғарб давлатлари Россияни бошиданоқ бу инқирозда асосий тажовузкор позициясига эга сифатида кўрсатишга уринишмоқда деб таъкидлаган.

Унга кўра, вазият Вашингтон ҳукуматига Россиянинг Европа энергетка бозоридаги улушининг бир қисмини қўлга киритиш ва АҚШ қуролларига талабни ошириш имконини ҳам беради.

Вашингтон пост газетаси ҳам Европа расмийларига таяниб, АҚШ ҳукумати Россия президенти Владимр Путинни Украинага қарши кенг кўламли ҳужум уюштиришга буйруқ бериш ҳақида разветка маълумотларни олганини ёзди.

 

Ёрлиқ