Владимир Путин Донбасга махсус ҳарбий амалиётларни бошлаш ҳақида буйруқ берди!
-
Владимир Путин Донбасга махсус ҳарбий амалиётларни бошлаш ҳақида буйруқ берди!
Россия президенти Владимир Путин Донбасс минтақасини ҳимоя қилиш учун махсус ҳарбий амалиёт ўтказишга буйруқ берди.
Владимир Путин бугун телевидения орқали чиқишида Россия Украинада махсус ҳарбий амалиётлар ўтказмоқда ва Мосвка ҳукуматининг мақсади Украинани демилитаризация қилишдир ва унинг ҳудудини босиб олиш нияти йўқ деб эълон қилди.
Россия президенти шунингдек украиналиклар қўлларига қурол кўтармасликлари керак ва Украинада ҳар қандай қон тўкилиши Киев расмийларининг зиммасида дея изоҳади.
Украина шарқидаги вазияти Москванинг қатъий чоралар кўришини талаб қилаётганига ҳам тўхталиб, агар хорижий давлатлар аралашса Россия дарҳол жавоб қайтаради деб қўшимча қилди.
Путин Россиянинг Украина таҳдидларига тоқат қила олмаслигини ҳам айтиб, НАТО янада кенгайиш ва Украина ҳудудидан фойдаланишнинг қабул қилиш мумкин эмаслигини ҳам таъкидлади.
Айни пайтда Ройтерз ахборот агенлиги Украина пойтахти Киевдаги Бориспил халқраро аэрортида ўқ овозлари эшитилганини хабар қилди. Ройтерз Киев аэропортидан барча рейслар бекор қилинганини ҳам маълум қилди.