Ҳизбуллоҳ ҳаракати халқаро терроризмни таг -тубидан нобуд қилишни таъкидлади
октябр 21, 2016 19:30 Asia/Tashkent
Ливан парламентидаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати фракцияси халқаро терроризмни йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Ливан парламентидаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати фракцияси ҳафталик йиғилиши якунида чиқарган баёнотида дунё халқлари ва мамлакатлари учун жиддий таҳдид бўлган терроризмни таг- тубидан нобуд қилиш масаласи барча мамлакатларнинг асосий вазифаси ва бурчидир деб эълон қилди.
Ливан парламентидаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати фракцияси БМТ масъулларидан ҳам ушбу халқаро ташкилот яъни БМТ обру эътиборини қайта тикланиши ҳамда дунё миқёсида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамланиши учун саъй ҳаракат қилишларини сўради.