Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари(7)+(видео)
(last modified Sun, 27 Feb 2022 06:23:38 GMT )
феврал 27, 2022 11:23 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (7)
    Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (7)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакат президенти Владимир Путин ўтган жума куни Украина билан музокараларни бошаш учун бу мамлакатдаги операцияларни вақтинча тўхтатишини буюрганини, аммо Украина томони музокаралардан бош тортгани сабабли, Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти  қайта тикланганини маълум қилди.

* Бугун Украина мудофаа вазири ҳам биз 72 соат қаршилик кўрсатдик ва ҳеч қачон тўхтатмаймиз. Биз  Россияга қараши курашни давом эттираимз деб эълон қилди.

* Украина Мудофаа вазирлиги  тарқатган график тасвирларида  ҳозиргача Россиянинг 13 самолёти, 536 та зирҳли техникаси, 8 та вертоёлти, 15 та артиллерия қуроли ва  102 та танкини йўқ қилганини иддао қилли.  Бундан ташқари Украина томони урушлар чоғида Россиянинг  3500 нафар аскарини ўлдирилгани ёки яралангани ва  200 нафар эса асирга олингании қўшимча қилди.

* АҚШ, Канада, Франция, Италия, Британия, Германия ва Еврокомиссия ҳа Россия банкларини  Swift тизимидан ажратишди.

* АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Украинадаги воқеаларга билдирган муносабтда  Россия президентини ўта ўткир ва доно шахс эканлиги ва унинг аксича Ғарб давлатлари раҳбарларини ахмоқ деб атади .

* Кеча Германия канслери Олов Шульц ҳам биз Украинадаги дўстларимизга 1000 та танкка қарши қурол ва 500 та " Сингер" ракеталарни етказиб берамиз деб айтди.

* БМТнинг Қочкинлар бўйича Олий комиссарлиги уруш бошланганидан бери 120 мингдан ортиқ украиналик Украинани тарк этганини тасдиқлади.

*Хитой ТИВ матбуот котиби, бугун Твиттердаги мурожаатида, АҚШни Украинадаги мавжуд вазият учун жавобгар эканлигини таъкидлаб,  АҚШ урланинг барчиси ким бошлагани ўзидан сўраши керак деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ