Хитой ҳукумати Тайван хусусида АҚШни огоҳлантирди
(last modified Mon, 28 Feb 2022 08:08:22 GMT )
феврал 28, 2022 13:08 Asia/Tashkent
  • Хитой ҳукумати Тайван хусусида АҚШни огоҳлантирди
    Хитой ҳукумати Тайван хусусида АҚШни огоҳлантирди

Хитой Мудофаа вазирилиги АҚШнинг Тайван бўғозидаги провакацион ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди.

Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШ кемасининг Тайван бўғозини кесиб ўтганига жавобан, АҚШнинг Тайван минтақасидаги ҳаракатларини кескин ва провакацион деб эълон қилди.

Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШ кемаларини Тайван ҳудудидаги барча фаолияти Хитой Халқ Озодлик армияси томонидан назорат қилинишини қўшимча қилди.

Аммо АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти  иш устига келганидан кейин, Хитойга нисбатан Трамп сиёсатларини давом эттирмоқда. Олдинроқ Байден  АҚШ ҳарбий бюджети тўғрисидаги юзлаб миллиард доллар қонун лойиҳасини имзолади ва унинг катта қисми Хитойга қарши курашиш ва Тайванни қўллаб-қувватлашга бағишланган.

Вашингтоннинг провакацион ҳаракатларига жавобан Хиой ТИВ матбуот котиби  Ван Венбин  Пекин ҳукумат АҚШнинг Тайванга қурол сотишига жавобан икки йирик қурол ишлаб чиқарувчи компанияни ўзининг санкциялар рўйхатига киритганини эълон қилганди.

Хитой ҳукумати Тайван ўзининг бир қисми сифатида ҳисоблайди ва   АҚШнинг Тайванга қурол сотишини ўз суверенитетини бузиш ва "Ягона Хитой" сиёсатига зид де билади.