март 03, 2022 16:50 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина урушидаги ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (17)
    Россия ва Украина урушидаги ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (17)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Бугун Украина президенти Владимир Зеленский  видео орқали нутқида Украина қўшинлари ёнида туриб жанг қилиш учун 16 минг чет эл фуқаролари бу мамлакатга келишини маълум қилди.

*  Владимир Зеленский ўз сўзларида, Россия қўшинлари илгаригидек  Украинанинг армияси ва тинч аҳолисининг кучли қаршиликига дуч келмоқда ва ҳозиргача Киев давлатини ағдара олмаган деб изоҳлади. У шунингдек ҳозиргача Россиянинг 9 минг аскарлари бу урушда ўлдирилганини иддао қилди.

* Украинанинг Херсон шаҳри  ҳокими Украина қўшинлари шаҳарни тарк этиб бу мамлакат шимолидаги Николаев шаҳрига кўчганини баён этди.

*Украина фавқулодда ҳолатар хизмати Москва ҳукуматини уларга қилинган ҳужумларда айблаб, сўнгги бир сутка ичида Россияниг Украина шимоли-шарқидаги  Харковга уюштирган ҳужумларда 34 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани ва 285 дан ортиқ киши жароҳатланганини эълон қилди.

*Хитой ТИВ-и Россиянинг Украинага бостириб киришини Пекиндаги Қишки Олимпиада ўйинларигадан кейинга қолдиришни таклиф қилгани ҳақидаги Ғарб ОАВнинг хабарлари мутлақо нотўғри ва жирканч деб атади.

* Бангладеш ҳукумати расмийларидан бири,  Украинанинг Оливия портида юк кемаси портлаши оқибатида бир муҳандис ҳалок бўлганини маълум қилди.

* Олдин бу кема эгаси ҳам  портлаш ракета ёки бомба туфайли содир бўлганини хабар қилиб  ҳодиса учун ким жавобгар экани аниқ эмаслигини айтганди,

* Халқаро Паралимпия қўмитаси россииялик ва белоруссиялик спортчиларни Пекин Паралимпия ўйиларида қатнашишини тақиқлади.

 

Ёрлиқ