Покистон масжидларидан бирига уюштирилган терактда шаҳидлар сони ортиб бормоқда
Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда шиа мазҳабидаги мусулмоларни жума намози вақтида уюштирилган портлаш ва худкушлик ҳужумда шаҳидлар ва яралангаларларнинг умумий сони 251 кишига етди.
Бу теракт натижасида, 57 нафар намозхонлар шаҳид бўлди. 194 дан ортиқ киши ҳам яралангган. Пешовар полицияси ҳам икки ҳужумчи полиция билан тўқнашувдан кейин жума намози вақтида шиалар масжидида ўзлари билан олиб келган портловчи моддаларни портлатишди деббаён этди.
ИШИД террорчи -такфирий гуруҳи Аъмақ деган сайтида бу террорчилик ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Покистоннинг Пешовар шаҳрида шиа мазҳабидаги мусулмон намозхонларига қилинган қонли ҳужум Покистонда умуммиллий қоралашларга сабаб бўлди. Мамлакат Бош вазири Имрон Хон ҳам шаҳидлар оила аъзоларига ҳамдардлик мактубида Покистон ички ишларт вазири ҳужум уюштирганларни аниқлаш учун тезкот тергов бошлашга чақирди.
Покистонлик сиёсий расмийлар, партиялар етакчилари ва диний арбоблари ҳам ўз баёнотларида, Пешовардаги шиа мусулмонлари масжидига қилинган худкушлик ҳужумни кескин қоралашди.
Эрон ТИВ матбуото котиби Саъид Хатибзода Пешовар шаҳридаги Расалдар кўчаси масжидидаги мусулмонларни бўлишга қаратилган теракт қоралади.
У ушбу теракт натиасида, яқинларни юқотган шахсларга ҳамдардлик билдииб жароҳатланганларни тезроқ соғайишини тилаб Покистон ҳукумати ва хавфсизлик ходимлар ҳар қандай террорчилик ҳаракатларни олдини олиш учун зарур ва қатъий чораларни кўришлари зарурлигини таъкидлади.