Толибон Афғонистон хавфсизлик кучлари сонини оширишни таъкидламоқда
(last modified Sun, 06 Mar 2022 07:56:56 GMT )
март 06, 2022 12:56 Asia/Tashkent
  • Толибон Афғонистон хавфсизлик кучлари сонини оширишни таъкидламоқда
    Толибон Афғонистон хавфсизлик кучлари сонини оширишни таъкидламоқда

Афғонистондаги Толибон ҳаркати муваққат ҳукумати маъмурияти ўринбосари Афғонистон хавфсизлик кучлари сонини янада оширишга чақирди.

Кеча Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати маъмурияти ўринбосари, Абдусалом Ҳанафий  Кобулда  полиция академияси ўқув курси якунида  мамлакат хавфсизлигини таъминлаш ва  халқ қадриятларини ҳимоя қилиш учун келажакда хавфсизлик кучлари сонини  350 минг нафарга кўпайтиришни маълум қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида миллий ва профессионал полиция кучларини шакллантириш учун барча инфратузилма тайёр экнлигини ҳам қўшима қилди.

Ҳанафий  Афғонистон хавфсизлик ва полиция кучларига хитобан,  бундан кейин  полиция кучларини моддий-техник базаси, маоши ва бюджети хорижликлар томонидан таъминланмайди ва сиз хорижликларнинг буйруғига амал қилмайсиз балки қонунларни амалга ошириш орқали афғонистонликларни ҳимоя қиласиз деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз Толибон ҳаракати, ўтган йил 15 август кун Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олишди. Ушандан буён бу мамлакат хавфсизлик ва полиция кучларининг вазияти ўзгарди ва улардан аксарияти истеъфога чиқарилди ва  кўпчилиги мамлакатни тарк этишди.

Толибон ҳаракати  айни пайтда Афғонистон хавфсизлик кучлари ва полициясини жонлаштириш устида ишламоқда.