Украинадаги сўнгги воқеалар /24/
https://parstoday.ir/uz/news/world-i70128-Украинадаги_сўнгги_воқеалар_24
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 06, 2022 16:29 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар /24/
    Украинадаги сўнгги воқеалар /24/

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия Федерацияси президенти ўз вазирлар маҳкамасида сўнгги  10 кун ичида Россияга қарши санкциялар киритган давлатлар рўйхатини тайёрлашга топшириқ берди. Владимир Путин шунингдек бошқа давлатларнинг парвозларни тақиқловчи ҳудуд яратишга уриниши ҳарбий ҳараатларда бевосита иштирок этиш маъносини англатади деб эълон қилди.

* Россия Мудофаа вазирлиги ҳам тарқатган баёнотида, Су-34 ҳарбий самолёти эҳтиёткорлик билан Украина миллатчи миссиясининг ҳарбий инфратузилмасини  йўқ қилганини хабар қилди.

* Нью-йорк таймс газетаси сайти  АҚШ армиясининг эски зобитлари ваг фахрийлари ўртасида   Россияга қарши урушда қатнашиш учун Украинага бориш талаби ошганини маълум қилди.

* Украинанинг АҚШдаги элчихонаси 3 минг АҚШлик Украинада Россияга қарши курашиш учун халқаро бригадага қўшилишни таклиф қилган деб эълон қилди.

* АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен  Молдованинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ташаббусини қўллаб-қувватлашиш ва бу қарор ҳар икки томонга боғлиқ эканини маълум қилди. Блинкен шунингдек АҚШ Украина ва қочқинларга 2,5 миллиард ёрдам беради деб қайд этди.

* Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун украиналик бошпана изловчилар сони 1,5 миллионга етиши айтилади. Хабарга биноан, Украинадан қочганлар асосан қўшни давлатлар  айниқса Польша , Руминия ва Словакияга кетган.

* Британия мудофаа штаби раиси " биз истаган охирги нарса- НАТО ва Россия ўртасидаги уруш" дир деган иддаолари билан Россия олдинги  10 кунга қараганда камроқ кучга эга ва кўпроқ изоляция қилинган деб айтди.