Украина ва Россия ТИВ раҳбарларининг Анталиядаги учрашуви натижасиз якунланди
Украина уруши бошланганидан буён Украина ва Россия ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви натижасиз якунланди.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Украина шарқидаги Донецк ва Луганск вилоятларида яшовчи русларни ҳимоя қилиш учун ўз қўшиларига Украинага бостириб киришни буюрди. Донецк ва Луганск вилоятлари эса 2014-йилда ғарбпараст гуруҳларни давлат тўнтариши орқали Киев ҳукуматини эгаллаб олгани ортидан ўз мустақиллигини эълон қилганди. Украинада АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларининг провакацион ҳаракталар ниҳоят бу мамлакатда уруш ва тўқнашувларга сабаб бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича Анталия йиғилишида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москва давлати Укрананиг Россияга хавф туғдирмаслиги учун нейарл дўст в ақурсиз давлт бўлишини истайди деб атйди.
Украина ташқи ишар вазири Дмитрий Колиба эса россиялик ҳамкасбининг талаблари Украинанинг таслим бўлишини англатади аммо Киев давлати мувозанатли сиёсий ечим излашга тайёр деб эълон қилди.
Бундан олдин Беларасдаги Россия ва Украина делегациялари музокараларнинг иккинчи раундида украиналик тинч аҳолисини эвакуация қилиш ҳамда озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб беришга қаратлиган минтақавий гуманитар коридор ташкил этишга келишиб олишганди.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған бу учрашув Украина ва Россия ўртасида доимий ўт очишни тўхтатишга ва икки давлат ўртасидаги урушга чек қўйишга умид қилганди.
Дунёнинг кўп давлатлари жумладан Европа давлатлари ва АҚШ Россиянинг Украинага қарши ҳужумларини дарҳол қоралаб, Россияга дипломатик ва иқтисодий босимлар ва санкцияларни икки баравар ошира бошлади.