Украинадаги сўнгги воқеалар /39/
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
*Украина уруши ва можаросининг 18 - кунида тинч аҳолини хавфсиз коридорлардан олиб чиқиш жараёнини илгаригидек кўп муаммоларга дуч келмоқда. Россия ва Украина давлатлари бир- бирини тинч аҳолининг Украина ҳудудларидан хавфсиз чиқишига тўсиқнлик қилишда айблашмоқда.
* Россия Мудофаа вазирлиги ҳам радикал ва миллатчи украиналиклар тинч аҳолининг уруш зонналарини тарк этишига тўсқинлик қилмоқда ва улардан тирик қалқон сифатида фойдаланишмоқда деб хабар қилди. Россиянинг ушбу вазирлиги шунингдек Россия давлати Украинанинг озод қилинган барча ҳудудларида яшаш учун барча зарур қулайликлар яратмоқда деб қўшимча қилди.
* Украина президенти Владимир Зеленский ҳам Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери, 1300 га яқин украиналик аскар ҳалок бўлганини айтди.
* Владимр Зеленсикй бугун рейтиниги ошириш ва обру касб этиш мақсадида Украина инқирозига аралашиш ва тарқалиши мумкин бўлган ўз кабинетини мустаҳкамлашга уринаётган сионистик режим бош вазири Нафтали Бенет билан телефон орқали суҳбатлашди.
* МАГАТЭ Халқаро атом энергияси ташкилоти тарқатган баёниясида, Украинадаги Чернобил АЭСнинг ташқи электр таъминоти ҳамон узилиб қолмоқда деб эълон қилди.
МАГАТЭ шунингдек баёнотининг бошқа қисимда, Россия Запорожье атом электр станциячсини тўлиқ назоратга олиш олиш режалари тўғрисидаги изҳротни рад этганини изоҳлади. Россиянинг " Рос Атом" давлат компанияси эса Украинадаги Запорожье ва Чернобил АЭСлари украиналик мутахассислар томонидан бошқарилаётганини таъкидлади
* АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Жо Байден маъмурияти ҳокимият теппасига келганидан бери, Украинага берган хавфсизлик ёрдамимиз миқдори 1,2 миллиард доллардан ошди деб баён этди.