Украинадаги сўнгги воқеалар /46/
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Бугун ҳам Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг 4- раунди икки давлат ўртасидаги можаро бошланганида йигирма кун ўтиб давом этди.
* Чехия бош вазири Питер Фиала Европа Иттифоқи раҳбарлари номидан Польша ва Словения бош вазирлари билан Украина пойтахтига боришини ва Владимир Зеленский билан учрашишини хабар қилди.
* Россия ТИВ ҳам Росси армияси Украина қўриқчилар ва шахсий таркиби билан биргаликда Чернобил ва Запорожье атом иншоотлари вазияни кузатмоқда деб эълон қилди.
* СИ ЭН ЭН телеканли ҳам Украина урушида шу пайтгача 6000 дан 8000 гача рус аскари ҳалок бўланди даъво қилди.
* Кремль саройи матбуот котиби Дмитрий Песков кечанги суҳбатида, Россия ҳарбийлари Украинанинг йирик шаҳарларнии " тўлиқ" назоратга олиш имкониятини истисно қилмаслигини маълум қилди.
* БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш ҳам Украина урушининг оқибатлари дунёнинг қатор мамлакатларида очлик муаммоларига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
* НАСА-АҚШ Миллий аэронавтика ва космик маъмурияти Халқаро космик станциясидаги АҚШлик астронавт яқин ҳафталар ичида режалаштирилган "Союз" рус космик кемасида Ерга қайтишини маълум қилди. НАСА расмийлари Вашингтон ва Москва ўртасидаги кескинлик кучайганига қарамай, уларнинг россиялик коинот расмийлари билан алоқалари давом этмоқда деб изоҳлади.
* Интерфакс ахборот агентлигининг Россия қишлоқ хўжалиги ва савдо вазирлиги маълумотига таяниб, Россиянинг асосий дон-буғдой маҳсулотлари экспорти 15 мартдан 30-июнгача вақтинчалик тақиқланганини маълум қилди.
* Оқ уй наттоғи Жен Саки яна бир бор АҚШ расмийларининг Хиой ва Россияга қарши таҳдид оҳангидаги сўзларини такрорлаб, Хитойнинг ҳатти-ҳаракатларини кузатиб бормоқдамиз ва агар Хитой Россияни қўллаб-қувватласа унга қарши туриш учун кўплаб воситалар бор деб айтди.