Украинадаги сўнгги воқеалар /47/
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Россия федерацияси АҚШ президенти Жо Байден ва ТИВ раҳбари Энтони Блинкенга қарши санкциялар жорий этди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарақатган эълонига биноан, АҚШ президенти Жо Байден, ТИВ раҳбари Энтони Блинкен, Мудофаа вазири Ллойд Остин, Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Саливан ва Марказий разветка бошқармаси директори Уилям Берн Россия санкциялар рўхйтага киритилган номлардир.
* Кеча АҚШ президенти Жо Байден Украинага ҳарбий ва гуманитар ёрдам учун 13,6 миллиард долларлик қонун лойиҳасини тасдиқлади .
* Украина президенти Владимир Зеленскйий Украинанинг НАТОга қўшила олмаслигини қабул қилишимиз керак деб айтди.
* Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев АҚШнинг Украинадаги маслаҳатчилари биологик қуроллар ва ядровий қуроллар ишлаб чиқилишини қўллаб -қувватлашмоқда деб маълум қилди.
* АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг собиқ аъзоси Толси Габард Твиттер саҳифасида, Украинада АҚШ молиялаштирилган 25 дан ортиқ биологик лабораториялар мавжудлиги инкор этиб бўлмайдиган факт эканлигини ёзди.
* Халқаро мигарция ташкилоти матбуот котиби Уккраинада уруш бошланганидан бери, бу мамлакатдан бошпана изловчилар сонини 3 миллиондан ошганини хабар қилди.