Ҳазрати Маҳдий (а.ф) таваллуд айёмлари муносабати билан табрик
https://parstoday.ir/uz/news/world-i70420
Бугун, жума, ҳижрий 1443-йил шаъбон ойининг 15-куни, 2022-йил 18-мартга тенг, ҳазрати Маҳдий (а.ф) муборак таваллудларининг йиллигига тўғри келади.
(last modified 2022-12-11T07:16:27+00:00 )
март 18, 2022 12:19 Asia/Tashkent
  • Ҳазрати Маҳдий (а.ф) таваллуд айёмлари муносабати билан табрик
    Ҳазрати Маҳдий (а.ф) таваллуд айёмлари муносабати билан табрик

Бугун, жума, ҳижрий 1443-йил шаъбон ойининг 15-куни, 2022-йил 18-мартга тенг, ҳазрати Маҳдий (а.ф) муборак таваллудларининг йиллигига тўғри келади.

Ҳазрати Маҳдий (а.ф.) ҳижрий 255-йилда Шабон ойининг ўрталарида Самарра шаҳрида дунёга келдилар.У зотнинг отаси Имом Ҳасан Аскарий (а.ф.) ва уларнинг онаси “Наржес Хотун” хоним эдилар. Имом Ҳасан Аскарий (а.ф.) ҳижрий 260-йилда шаҳид бўлгач, кичик ғойиблик даври бошланди ва ҳижрий 329-йилгача давом этди. Бу даврда Ҳазрати Маҳдий (а.ф.) тўрт ноиб орқали халқ ишларини давом эттирдилар. Имом Замон алайҳиссаломнинг катта ғойиблик даври эса ҳижрий 329-йилдан бошланган.

Исломий Эрон халқи Имом Маҳдий (а.ф.) таваллуд куни кечаси ва кунида диний жойларга ташриф буюриш ва турли байрамлар ўтказиш орқали Имом аз-Замон (а.ф.)га ўз ихлосларини намоён этади.

Имом Маҳдий (а.ф.) таваллуд куни кечаси ва кунида Эрон мусулмон халқининг муҳим дастурлари шарбат ва ширинликлар тарқатиш, таваллуд айёми ва тасбеҳ ўтказишдир.

Эрон Ислом Жумҳурияти телерадиокомпанияси бутун дунё мусулмонларини ҳазрат Маҳдий (а.ф.) таваллудларининг йиллиги билан табриклайди.