Украинадаги сўнгги воқеалар (51)
Украинадаги можаро 23-кунига кираётган бир пайтда, Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили айтди: Украина ҳақида ёлғон ва алдаш давом этмоқда; Ғарб Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали можароларни қўзғатмоқда.
* Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя шундай деди: "Украина ҳақида ёлғон ва алдаш давом этмоқда; Ғарб Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали можароларни қўзғатмоқда." У қўшимча қилди:Ғарб Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали можароларни қўзғатмоқда. Биз Украинадаги гуманитар вазият бўйича резолюция лойиҳасини овозга қўймасликка қарор қилдик, бироқ уни қайтариб олмаймиз.
* Москва АҚШ элчихонасининг Украина шимолидаги Черников шаҳрида Украина фуқаролари отиб ўлдирилгани ҳақидаги даъволарини рад этди.
*Украинанинг Харковдаги маҳаллий расмийларига кўра, пайшанба куни Украина шимоли-шарқидаги қамалдаги шаҳарда Россия кучлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлган.
*Украинадаги можаро зоналаридан камида 12 минг тинч аҳолини эвакуация қилишдан ташқари, Москва Украинага 3000 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
* Франсия президенти Россия ва Украина ўртасидаги уруш, айниқса Африка ва Ғарбий Осиёда оғир озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқаришини айтди.
* АҚШ президенти Жо Байден пайшанба куни шундай деди:"Россия президенти Владимир Путин қотил диктатор ва бутунлай жиноятчидир." АҚШ президенти қўшимча қилди: Путин Украина халқига қарши ахлоқсиз уруш бошлади. АҚШ президенти Жо Байден яна чоршанба куни Путинни ҳарбий жиноятчи деб таъкидлади.
* Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Литсзян пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай деди: Умид қиламизки, АҚШ ва НАТО Украина инқирозининг айбдорлари сифатида ушбу инқирозни ҳал қилиш ҳақида ўйлаб ҳаракат қила олади.