Россия ва Украина давлатлари ўртасида илк марта маҳбуслар алмашилди
Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Москва ва Киев давлатлари ўртасида ҳарбий асирларини алмашинуви бўлганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Донбасс минтақаси Россия ҳукуматидан ёрдам сўраган ортидан Путин 24-февраль куни телевидения орқали чиқишида Украинага қарши махсус операция бошлашга буйруқ берди.
Путин Россия ҳарбий операциясидан мақсад Украинани нацистлардан тозалаш деб айтди.
Россиянинг инсон ҳууқлари бўйича комиссари Татяна Москалкова кеча Рошотуей телеканали билан суҳбатида, Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирлар алмашилганини тасдиқлаб, Россия қўшинлари Украинанинг Мариупол шаҳри мери билан алмашилганини айтди.
Бундан олдин ОАВ Украина президенти девони маълумотларига таяниб, 9 нафар россиялик ҳарбий Мариупол мери Иван Федоров билан алмашилганини хабар берганди.
Украина президенти Владимир Зеленский яна бир марта Россия президенти Владимир Путин билан бевосита учрашишга чақирди.