Россия Украинадаги урушдан кўрган зарарлар ҳақидаги сўнгги статистик маълумотларни эълон қилди
Россия Мудофаа вазирлиги 27 кунлик урушдан сўнг Украинанинг моддий-техник ва ҳарбий зарарлари ҳақидаги сўнгги статистик маълумотларни эълон қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги сешанба оқшомида Украинада уруш бошланганидан бери Украина армиясининг 326 та УАВ, 185 та зенит-ракета мажмуаси ва 1547 та танк ва зирҳли техникаси йўқ қилинганини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зелинскийнинг иқтисодий маслаҳатчиси Олег Остенко ҳам сешанба оқшомида Ал-Жазирага урушнинг биринчи ҳафтасидан бери мамлакат иқтисодиётига 100 миллиард долларга яқин зарар етганини айтди.
Яна бир хабарда, Антонио Гутеррес сешанба куни маҳаллий вақт билан журналистларга Украина уруши “ғолиблар” бўлмаган уруш эканини айтди ва барча томонларни жиддий мулоқотга чақирди.
БМТ Бош котиби қўшимча қилди: Турли шахсиятлар билан бўлган муносабатларимда бир нечта турли масалалар бўйича дипломатик тараққиёт элементлари кўзга ташланади. БМТ Бош котиби огоҳлантирди: Бу уруш тезда тугамайди. Мариупол қулаб тушса ҳам, Украинани уйма-уй, кўчама кўча ва шаҳарма-шаҳар ишғол қила олмайсиз.