Украинадаги сўнгги воқеалар (58)
(last modified Mon, 28 Mar 2022 06:20:48 GMT )
март 28, 2022 11:20 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (58)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (58)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Кеча АҚШ президенти, Польшада билдирган сўзларини қайтариб олиши билан, Вашингтон давлати Россияда ҳукумат ўзгаришини хохламайди деб айтди.

* Кеча Украина президенти Владимир Зеленский ҳам  Киев давлати  Россия билан тинчлик битими доирасида бетарафлик ҳолатини муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди.

* Украина Бош вазири ўринбосари  Ирина Варашчук рус кучлари  Чернобил АЭС атрофидаги тақиқланганҳудудни ҳарбийлаштиришга уринмоқда деб айтди.

*  Украина ҳукумати  Россияни ядровий терроризмни содир этганликда айблаб, МАГАТЭдан  Россияни чиқариб юборилишини талаб қилди.

*  Украина Қуролли кучлари разветкаси раҳбари Кирилло Буданов Москва давлати  Шимолий ва Жанубий Кореячлар сингари Киевни ҳам бўлишга уринмоқда деб иддао қилди.

* Германия канслери, Олаф Шульц  Украина урушида россиялик 10 минг аскар ўлдирилганини даъво қилди.

*  Туркия президенти идораси эса Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  Россия президенти Владимир Путин билан  кеча  ўт очишни тўхталишининг аҳамияти ҳусусида гаплашганини маълум қилди.

*  Россиянинг собиқ президенти ва бу мамлакат Миллий хавфсизлик кенгаши раиси Дмитрий Медведев  Рошотудей телеканали билан суҳбатда, икки қутлби дунё тугаган ва АҚШ энди дунёнинг ҳукмрони эмас ва АҚШ гегемонияси мағлуб бўлган деб айтди.