Оскар можароси. Уилл Смит Оскар бошловчисига тарсаки туширди +видео
https://parstoday.ir/uz/news/world-i70598-Оскар_можароси._Уилл_Смит_Оскар_бошловчисига_тарсаки_туширди_видео
Машҳур Голливуд актёри хотини билан ҳазиллашгани сабаб Оскар мукофотини топшириш бошловчисига тарсаки туширди.
(last modified 2025-11-10T05:02:49+00:00 )
март 28, 2022 11:41 Asia/Tashkent

Машҳур Голливуд актёри хотини билан ҳазиллашгани сабаб Оскар мукофотини топшириш бошловчисига тарсаки туширди.

Голливуд машҳур актёри Уилл Смит Оскар мукофотини топшириш маросимида бошловчи томонидан хотинининг сочи моделини масхаралангани сабаб унга тарсаки туширди.

Уил Смиттнинг рафиқаси Жада Пинкетт алопсия касаллиги туфайли соч тўкилиши ва калликдан азият чекади. Оскар бошловчиси бўлган Крис Рок эса ҳамма билан ҳазиллашадиган одам ҳисобланади.

Уилл Смит  тенисчи  опа -сингиллар Уилямс отаси ҳақидаги филмдаги роли учун энг яхши эркак актёр мукофотини олди.

Голливуд актёри шунингдек Крис Рокни тарсакилагани учун узр ҳам сўради.