апрел 01, 2022 17:49 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Жанубий Кореяда 280 мингдан ортиқ коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди
    Бир сутка ичида Жанубий Кореяда 280 мингдан ортиқ коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Сеул давлати сўнгги 24 соат ичида Жанубий Кореяда - 280 минг 273 та янги коронавирус ҳолатини қайд этилганини хабар қилди.

Синхуа ахборот агентлигиннг хабар қилишича, Жанубий Корея расмийлари  бугунги баёниясида  пайшанба куни ярим тунда мамлакатга коронавирус билан касалланганларнинг умумий сонини 13 миллион 175 минг 818 кишига етганини маълум қилди.

Жанубий Кореянинг касалларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги ҳам Сеул шаҳрида касалланганлар сонини ортиши натижасида коронавирус билан касалланишнинг сўнгги пайтида кўпайишига омикрон штамми тарқалиши сабаб бўлган деб қўшимча қилди.

 Жанубий Кореянинг Гиёнги провинцияси ва ғарбий Инчеон порт шаҳри аҳолиси орасида янги ҳолатлар сони мос равишда 75 минг  626 ва 14 минг 797 тани ташкил этди ва 48 ҳолат Жанубий Кореядан ташқарида бўлган.

Кеча Жанубий Кореяда ярим тунгача  коронавирусдан вафот этганлар сони 360 тани ташкил қилгани ва жами қурбонлар ҳам 16 минг  590 нафарга етган.

 

 

Ёрлиқ