Украинадаги сўнгги воқеалар (70)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Россия Мудофаа вазирлиги ҳозиргача 123 мингдан ортиқ тинч аҳолининг Киев режимидан ҳеч қандай ёрдамисиз эвакуация қилинганини билдириб, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси украиналиклар отишмалари туфайли Мариуполга кирмади деб эълон қилди.
* Россия Мудофаа вазирлиги якшанба куни биз Украинанинг 42 ҳарбий базасини йўқ қилдик деб хабар қилди.
* Кеча Украина президенти Владимир Зеленский СИ БИ ЭС Нюс телеканали билан суҳбатда, Россияни Украинда оммавий қирғин содир этишда айблаб, Россия кучларини тўлиқ олиб чиқиб кетиш ҳар қандай сулҳ битими учун минимал талабдир дея эълон қилди.
* БМТ Бош котиби, Антонио Гуттереш кеча Украинанинг Буча шаҳрида тинч аҳолининг ўлдириши юзасидан мустақил тергов бошлаш зарурлиини қўшимча қилди. Россия Мудофаа вазирлиги кеча Украинанинг даъволарига жавобан рус кучлари Бучада тинч аҳолини қирғин қилганини рад этди.
* Кеча Германия канслери Олаф Шульц мухбирлар суҳбатида, Россия президенти Владимир Путин ва унинг тарафдорлари ўз ҳаракатларининг оқибатларини ҳис қилишади деб таъкидлади. Германия канслери биз Украина Россиядан ўзини ҳимоя қила олиши учун унга қурол беришда давом этаимз деб изоҳлади.
* Бртания бош вазири Борси Жонсон ўз вазирлармаҳкамасига Урана ҳарбийй-денгиз кучларини жиҳозлаш орқали Россиянинг Қора денгиз бўйлаб сув-тўпроқдан ҳужумларини олдини олмоқчи эканлигини айтди.
* АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага " Жавелин" ва " Стингер" ракеталари ва бошқа ҳарбий техникалар етказиб берилганини маълум қилди.
* Польша бош вазири Ярослав Качински Германиянинг " Велт ам сойтинг" газетаси билан суҳбатда, Польша давлати ўз ҳудудлари АҚШ ядровий қуролларни жойлаштиришга деб эълон қилди.
* Россия нефт ва газ ширкати -Газпром ўз баёнотида кеча 108 миллион куб метрдан ортиқ газ экпортини амалга оширилгани ҳолда Украинадан европалик харидорларга газ экспорт қилишга давом этганини билдирди.