Украинадаги сўнгги воқеалар (72)
(last modified Tue, 05 Apr 2022 06:25:00 GMT )
апрел 05, 2022 11:25 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (72)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (72)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

*  Кеча Россиянинг БМТдаги доимий вакили ва элчиси Василий Небензя  Нью-йоркда мухбирлар билан суҳбатида,  Буча шаҳрида масхсус суратга олинган филмлар, шубҳасиз саҳналаштирилган. Бзи кўпроқ даллар клтирамиз де айтди.

*  БМТ нинг ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Украинанинг Буча шаҳрида тинч аҳолининг Россия кучлари томонидан  ўлдирилгани ҳақидаги иддаолари мустақил ва самарали текширишга чақирди.

*  Кеча Украина президенти Владимир Зеленский  Буча шаҳрида тинч аҳоли ўдлдирилгани ҳақидаги даъволарни такрорлаб Украинадаги фожиалар туфайли Россия билан музокаралар олиб бориш қийин эканини иддао қилди.

* Ўз номини фош бўлишини истамаган француз расмийси  Париж давлатини 35 нафар рус дипломатини чиқариб юборади деб эълон қилди.

* Германия ТИВ раҳбари Анналана Байербок ҳам кеча  Берлин давлатини Украинанинг қўллаб- қувватлашишини кучайтиришни таъкидлаб,  қирқ нафар россиялик дипломатни чиқариб юборилганини қўшимча қилди.

* Кремль расмийлари Россия президенти Владимир Путиннинг газ учун рублга тўлаш режасини бошқа йирик экспорт маҳсулотларига ҳам тегишли бўлишини чунки  Ғарб  Россия активларини музлатиш орқали долларнинг қадрсизланишини жиловламоқда деб маълум қилди.

* Пентагон матбуот котиби, Жон Кирби ҳам Пентагон Украинага хавфсизлик учун 300 миллион доллардан ортиқ ёрдам беради аммо АҚШ илгаригидек  Украинада тўғридан-тўғри уруш ёки боқша миссияга кирмайди деб таъкидлади.

* Оқ уй миллий хавфизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Салливан  мухбирлар билан суҳбатда,  Украина устидан назоратни қўлига олмаганидан сўнг, Россия армияси ўз кучларини бу мамлакат шарқий қисмининг бир ҳудудини қўлга киритиш ҳаракатига қаратган деб эълон қилди.

 

 

Ёрлиқ