Украинадаги сўнгги воқеалар (76)
(last modified Thu, 07 Apr 2022 06:35:30 GMT )
апрел 07, 2022 11:35 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (76)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (76)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Нью-йорк таймс газетаси бугун тарқатган хабарида, НАТО аъзолари ичида Россия билан муносабатларда келишмовчиликлар борлиги ҳақида ёзди. АҚШда босиладиган бу газета хабардор манбаларга таяниб, НАТО давлатлари орасида Украина атрофидаги вазиятдан келиб чиқиб, Россия билан қандай муносабатларни кучайтириш борасида келишмовчилик мавжуд, аммо Франция, Германия ва Туркия алоқаларни давом эттириш кераклигини айтди.

* Ижтимоий тармоқларда тарқатилган суратлар бир гуруҳ украиналик аскарларнинг рус аскараларини қўлга олганидан кейин қўллари боғланган ҳолда ўлдиргани акс этган.

* Россия давлати Польша ва Болтиқбўйи давлатларини Калининград вилоятини қамал қилишга интилишса, бу ўт  билан ўйнаш бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

*  АҚШ Молия вазири Жанет Йеллен Россия  G20 саммитда қатнашса АҚШ қатнашмаслгини айтиб  АҚШ президенти Жо Байден Россияни гуруҳдан чиқариб юборишга чақирганини маълум қилди.

* АҚШ президенти Жо Байден  Украинадаги Буча воқеасини қоралаб уни " катта уруш"жинояти  деб атади.

*  Ҳозиргача Украинага  100 та дрон етказиб бердик деб Пентагон матбуот котиби Жон Кирби, 

* АҚШ Молия вазири Россия нефт экспортини тўлиқ тақиқлаш бутун дунё бўлаб ёқилғи нархини сезиларли даражада ошишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.

* Германия полицияси жорий  2022-йил февраль ой охирида Украинада уруш бошланганидан бери русларга қарши  308 та қоидабузарлик жумладан Германияда Россия фукаролариганистан 15 та зўравонлик содир этилганини маълум қилди.

* АҚШ Россия президенти Владимир Путиннинг икки қизи ҳамда бу мамлакат ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг рафиқаси ва қизига нисбатан санкциялар жорий этди.

 

Ёрлиқ