Украинадаги сўнгги воқеалар (80)
(last modified Sun, 10 Apr 2022 05:47:36 GMT )
апрел 10, 2022 10:47 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (80)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (80)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Украина ҳаво кучлари қўмондонлиги кеча мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россиянинг 3 та ҳарибй самолёти,бир вертолёти, бешта учувчисиз учоқлари ва 4 та қанотли ракетасини йўқ қилганини хабар қилди.

* Россия давлати Украина ҳарбий асирлар жасадларидан сохта байроқ амалиёти учун фойдаланмоқда деб маълум қилди.

*  Россиянинг АҚШдаги элчиси Ғарб даватларининг Украинадаги ҳаракатларини хавфли эканлигини баён этиб, бу ҳаракатлар АҚШ ва Россия ҳарбий можаросига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

* Чехия Бош вазири ҳам бу мамлакат 5 йил ичида Россия энергетика ресурсларига хусусан қазиб олинадиган ёқилғи-кўмир ва нефт манбаларига қарамлигини камайтиришини таъкидлади.

* Россия Думаси спикери Вячеслав Володин ҳам  Европа Иттифоқига аъзо давлатлар  Боррелни зудлик билан истеъфога чиқариш керак, чунки у  Украинадаги тўқнашувлар ва урушни дипломатик йўл билан эмас, балки ҳарбий йўл билан ҳал бўлишини истайди деб эълон қилди.

* Украина асирларни алмашишнинг уччини босқичини амалга оширишни эълон қилиб, украиналик 12 асир ва 14 тинч фуқаросини россиялик асирлар билан  алмаштирилганини қўшимча қилди.

* Россия ҳужумидан кейин ёки олдин Украинани тарк этган Европа давлатлари кеча Киевга элчиларини қайтариш жараёнини бошлади.

*  Британия бош вазири Борис Жонсон кеча эълон қилинмаган ташриф билан Украина пойтахти Киевга келди ва бу мамлакат президенти Владимир Зеленский билан учрашди.

* БМТ ҳам уй-жойини тарк этган украиналиклар сони 4 миллион 44 минг 663 нафарга етганини хабар қилди.

*  Европакомиссия раиси Россия кучлари томонидан уруш жинояти содир этилганини исботлови далиллар етарли эмаслигини таъкидлади.