Украинадаги сўнгги воқеалар (82)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Кеча Украина чегара қўриқлаш гвардияси агентлиги тарқатган ҳисоботида мамлакатни тарк этиш ва ҳарбий ҳукумат қонунни бузишга уриниши сабаб 2 минг 200 нафар эркакни ҳисбга олинганини маълум қилиб, қўлга олинганидан айримлари сохта ҳужжатлар ёрдамида мамлакатни тарк этмоқчи бўлган ва айримлари чегара кучларига пора беришга уринган деб эълон қилди.
* Чеченистон респубилкаси президенти Рамзан Қадиров бугунги суҳбатида рус кучлари нафақат қамалдаги Мариуполга балки Киев ҳамда Украинанинг бошқа шаҳарларига ҳам ҳужум қилишини маълум қилди.
* Украина президенти Владимир Зеленский Россия Украина шарқида ҳарбий амалиётларни бошлашга ҳозирлик кўрмоқда деб айтди. У шунингдек рус кучлари каттароқ амалиёт ўтказиш учун Украина шарқига йўл олишмоқда деб изоҳлади.
* Россиянинг миллий мудофаа бошқарувчи маркази раиси Михаил Мезенцев Украина давлати ғарблик шериклари ёрдами билан Луганск халқ республикасида тинч аҳолини оммавий қирғин қилишга ҳозирлик кўпаётганини ҳақида огоҳлантирди.
* БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти -ФАО Украинадаги уруш пайтида жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоя қилишга чақириб, бу уруш нархларнинг кескин ошишига сабаб бўлади ва мижозларга айниқса кам даромадли гуруҳга кўпроқ харажатлар юклади деб маълум қилди.
* Россия космик агентлиги раҳбари, Ғарб давлатлари раҳбарлари Россияга нисбатан мажбурий санкциялар барчага зарар етказишини тушунганида, Ғарб билан космик ҳамкорлик аввалги даврга қайтади деб қўшимча қилди.
* Жаҳон банки ҳам Украина инқирози ортидан Европа ва Марказий Осиёнинг ривожланаётган давлатларининг ялпи ички маҳсулоти 2014- йилда 4 фоизга қисқаришини таъкидлади.
* ОАВ рус миллиардерларининг шахсий самолётлари Дубайда қолган ва бошқа мамлакталарга парвоз қила олмаётир.